Ўтиб борар мана кунларим
Ўтиб борар ҳар йилларим
Ўтар умр бемазмун
Сенсиз армон орзуларим
Бахтли ўтган кунларимиз қани
Сеҳрга тўла тунлар қани
Азобга ташлаб кетдинг мани
Сени деб бўлдим девона
Сен эса қилдинг бегона
Ахир фариштам эдинг ягона
Жоним кет дема
Унутмоқлик қўлимдан келмайди
Кет дема
Сенсизликдан бу қалбим кулмайди
Кет дема Унут дема
Юрагим ўзгани сева олмайди
Бир бошимга сол мингта синов
Юрагимда шубҳаю сўров
Сенсизликдан эзиламан
Ҳолинг на деб сўрамас биров
Дард берган даво ҳам берар
Балки бир кун бахтим кулар
Агар ўлсам айт ким куяр
Сени деб бўлдим девона
Сен эса қилдинг бегона
Ахир фариштам эдинг ягона
Жоним кет дема
Унутмоқлик қўлимдан келмайди
Кет дема
Сенсизликдан бу қалбим кулмайди
Кет дема Унут дема
Юрагим ўзгани сева олмайди