Кел анда Жабройил Аршни супургил
Анда меҳмон бўлгали Расулуллоҳ келадур
«Мазо — ал басар» кўзлик «шамс —уз зуҳо» юзлик
Ҳаммадан ширин сўзлик Расулуллоҳ келадур
Моликларгаму айтинг дўзах эшигин ёпсин
Бошларига дур сочсин Расулуллоҳ келадур
Ғилмонларгаму айтинг жаннат эшигин очсин
Йўлларига кўз тутсин Расулуллоҳ келадур
Шамолларгаму айтинг сайр этишини қўйсин
Беадаблик қилмасун Расулуллоҳ келадур
Дарёларгаму айтинг мавж уришини қўйсин
Олдида соқов бўлсин Расулуллоҳ келадур
Азройилгаму айтинг жон олишини қўйсин
Хизматда муқим турсин Расулуллоҳ келадур
Уфқул мақомига бориб йиғлайди Жабройил:
«Бундан ўтсам ё Расул қанотларим куядур»
Маҳшар куни бўлганда йиғилур -халойиқлар
Расулуллоҳ кейнидан Машраб қаландар келадур